Қўлланма

Тизим нима қилади, файлларни қандай юкланади ва натижани қандай ўқилади — уч қадамда, мисоллар билан.

Бу тизим нима қилади

Банк кўчирмангизни ва фактура рўйхатини юкласангиз, тизим ҳар бир контрагент бўйича пул билан фактурани солиштиради ва ФАРҚ борларини ажратиб беради. Қўлда бир неча кун кетадиган иш — бир неча сонияда.

Тизим тўланган пул билан келган фактурани контрагент кесимида солиштиради ва фарқ борларини ажратиб кўрсатади.

  • ●Тўланган / тушган пул— банк кўчирмасидан
  • ●Келган / ёзилган фактура— Э-фактурадан
  • ●Фарқ бор — иш қилиш керак— фактура сўраш ёки ёзиш
  • ●Қарз— пул ёки фактура етишмайди

Уч қадамда

Файлларни юкланг

Иккита файл керак: банкдан олинган кўчирма ва Э-фактурадан юкланган фактуралар рўйхати. Иккаласини бирга танласангиз ҳам бўлади.

Форматлар: .xls, .xlsx, .csv. Банкнинг ўз файлини ўзгартирмасдан, қандай бўлса шундай юкланг.

Чиқим сверкаси

Excel / CSV файлларни танланг

.xls · .xlsx · .csv

файлларни шу ерга
Таҳлил

Тизим нимани ўқиганини кўрсатади

Юклангандан кейин биринчи кўринадиган нарса — натижа эмас, ТЕКШИРУВ: қайси файлдан қайси варақ, нечта қатор ўқилди ва файлнинг ўз якуни билан мос келдими.

Қолдиқ тенгламаси файлнинг ўзини текширади: бошланғич қолдиқ + кирим − чиқим охирги қолдиққа тенг чиқмаса, тизим буни АЙТАДИ ва натижани жимгина кўрсатавермайди.

✓ Ўқиш ҳисоботи
Файл / варақҚаторСуммаФайл якуни
bank ko'chirmasi.xlsx
01-06 январ-июн · BANK_TURNOVER
209650 043 832✓ 650 074 152
bank ko'chirmasi.xlsx
07 июл · BANK_TURNOVER
48698 696 560✓ 698 784 815
fakturalar.xlsx
FAKTURA
128472 747 910—
файл ўзини текширди

Қолдиқ тенгламаси — бошланғич қолдиқ + кирим − чиқим = охирги қолдиқ

Фарқни кўринг

Жадвалда ҳар бир контрагент бўйича: қанча пул ўтган, қанча фактура бор ва орадаги фарқ. Охирги устун нима қилиш кераклигини сўз билан ёзади.

Натижани Excel'га юклаб олиш ва битта контрагент учун Акт сверки тайёрлаш мумкин.

Далолатнома (Сверка)
Фирма номлариТўланган пулКелган фактураФарқи
SAMO SAVDO
300100100
473 954 000473 954 0000
ORIENT TEXNIKA
300200200
050 278 000−50 278 000
BARKAMOL QURILISH
300300300
8 271 0006 036 9482 234 052
ЖАМИ482 225 000530 268 948−48 043 948
жавоб шу устунда

Иккита сверка — иккита савол

Иккаласи ҳам битта корхона учун, лекин пулнинг йўналиши бошқа. Аралаштириб юбормаслик учун ҳар бирининг ўз ранги бор.

Чиқим сверкаси

Тўланган пул ↔ Келган фактура

Сиз пул тўладингиз. Етказиб берувчи фактура ёзиб бердими? Ким фактура бермаган — шу ерда кўринади.

Кирим сверкаси

Тушган пул ↔ Ёзилган фактура

Сизга пул тушди. Сиз фактура ёзиб бердингизми? Ким тўламаган — шу ерда кўринади.

Синовда нима топилди

Ҳақиқий 7 ойлик маълумотда — 1,37 млрд сўм айланма, 152 ўтказма, 159 фактура, 35 контрагент. Тизим бухгалтер ЎТКАЗИБ ЮБОРГАН фарқларни топди:

  • ORIENT TEXNIKA50 278 000— фактура бор, тўлов йўқ
  • ZAMIN LOGISTIKA227 503— фактура бор, тўлов йўқ
  • NUR PLASTIK1 366 176— фарқ 28%

Фирма номлари шартли — рақамлар ҳақиқий синовдан.

Тез-тез сўраладиган саволлар

Тизим рақамни ўзи тузатиб қўядими?

Йўқ. Ҳеч қачон. Тизим фақат файлда нима ёзилганини ўқийди ва фарқни кўрсатади. Тўғрилаш — сизнинг қарорингиз.

Қайси банкларнинг файллари ўқилади?

Ҳозир танийдиган шакллар: Hamkorbank, Ipoteka / ASBT ва бир нечта умумий кўринишлар. Нотаниш шакл келса, тизим уни ўрганиб олади ва кейинги сафар ўзи танийди.

Файлларим кимга кўринади?

Фақат сизга. Ҳар бир ҳисоб ўз иш майдонида ишлайди — бошқа фойдаланувчи сизнинг корхоналарингизни ҳам, суммаларингизни ҳам кўрмайди.

Пулими?

Йўқ, ҳозирча ҳаммаси бепул ва чекловсиз: сверка сони ҳам, корхона сони ҳам, фойдаланувчи сони ҳам чекланмаган. Карта сўралмайди, синов муддати йўқ — фақат рўйхатдан ўтасиз. Кейинчалик пулли режа пайдо бўлса, олдиндан эълон қилинади.

Коммунал ва солиқ тўловлари сверкани чалғитмайдими?

Улар алоҳида тоифага ажратилади ва асосий жадвалдан олиб турилади. Лекин ҲЕЧ ҚАЧОН ўчирилмайди — тепадаги «ЖАМИ» ҳар доим тўлиқ сумма бўлиб қолади.

Қандай файл форматлари қабул қилинади?

Excel (.xls, .xlsx) ва CSV. Банкнинг ўз файлини ўзгартирмасдан, қандай бўлса шундай юкласангиз бўлади.

Акт сверки тайёрлаб бера оладими?

Ҳа. Битта контрагент учун расмий икки томонлама далолатнома тузилади: Дата, Документ, Дебет, Кредит устунлари ва Сальдо билан. Excel файл бўлиб юкланади.

Маълумотларим қаерда сақланади?

Юкланган файлнинг ўзи сақланмайди — у фақат ўқилади. Сиз «Сақлаш» тугмасини боссангиз, натижа жадвали ўз иш майдонингизда сақланади.

Битта корхонада синаб кўринг

Энг чалкаш мижозингизнинг банк кўчирмаси ва фактура рўйхатини юкланг. Фарқ борми — бир дақиқада биласиз.