Нима бор

Ҳар бир имконият ҳақиқий банк файлида чиққан муаммодан келиб чиққан — рўйхат тўлдириш учун эмас.

Қолдиқ тенгламаси

Бошланғич қолдиқ + кирим − чиқим = охирги қолдиқ. Дебет билан кредит алмашиб кетса файлнинг «Итого» қатори буни СЕЗМАЙДИ — бу тенглама сезади ва айтади.

12 480 000+482 225 000−470 300 000=24 405 000

бошланғич · кирим · чиқим · охирги қолдиқ

Формат хотираси

Нотаниш банк шакли келса, тизим уни ўрганиб олади ва кейинги сафар ўзи танийди. Хотира умумий — ҳар янги фойдаланувчи ҳамма учун тизимни кучайтиради.

Қарздорлик ёши

Тўланмаган фактура қолдиғи 0–30 / 31–60 / 61–90 / 90+ кун бўйича ажратилади. Ҳисоб FIFO: келган пул энг эски фактурадан бошлаб ёпилади.

0–30
31–60
61–90
90+

Акт сверки

Битта контрагент учун расмий икки томонлама ҳужжат: Дата · Документ · Дебет · Кредит, Сальдо ва Обороты қаторлари билан. Excel'да, босишга тайёр.

Коммунал ва бюджет ажралади

Улар асосий жадвални чалғитмайди, лекин ҲЕЧ ҚАЧОН ўчирилмайди — тепадаги «ЖАМИ» ҳар доим тўлиқ сумма бўлиб қолади.

Олти варақли Excel ҳисобот

Сверка · Йиллар · Ойма-ой · Тўловлар · Фактуралар · Қарз ёши. Экранда нима кўринса, файлда ҳам ўша.

Ўз иш майдонингиз

Бошқа фойдаланувчи сизнинг корхоналарингизни ҳам, суммаларингизни ҳам кўрмайди. Ҳар ҳисоб ўз майдонида.

Рақам ўзгартирилмайди

Тизим фақат файлда нима ёзилганини ўқийди ва фарқни кўрсатади. «Тўғрилаш» учун қўлда тузатма қўшилмайди — тўғрилаш сизнинг қарорингиз.

Иккита сверка — иккита савол

Иккаласи ҳам битта корхона учун, лекин пулнинг йўналиши бошқа. Аралаштириб юбормаслик учун ҳар бирининг ўз ранги бор.

Чиқим сверкаси

Тўланган пул ↔ Келган фактура

Сиз пул тўладингиз. Етказиб берувчи фактура ёзиб бердими? Ким фактура бермаган — шу ерда кўринади.

Кирим сверкаси

Тушган пул ↔ Ёзилган фактура

Сизга пул тушди. Сиз фактура ёзиб бердингизми? Ким тўламаган — шу ерда кўринади.

Кейин нима бўлади

Тез кунда

Булар ҳали ЙЎҚ. Ваъда сифатида эмас, йўналиш сифатида ёзилган.

  1. 01

    Виртуал Омбор (Астатка)

    МХИК (ИКПУ) кодлари бўйича товар қолдиқларини автоматик ҳисоблаш.

  2. 02

    AI таҳлил ва прогноз

    Солиқ хавфларини олдиндан кўрсатиш ва автоматик баланс тузиш.

  3. 03

    Тўғридан-тўғри уланиш

    Excel ўрнига банк ва Э-фактура билан бевосита алоқа (1C «Клиент-Банк», camt.053).

Битта корхонада синаб кўринг

Энг чалкаш мижозингизнинг банк кўчирмаси ва фактура рўйхатини юкланг. Фарқ борми — бир дақиқада биласиз.